Сўнгги қўнғироқ байрами
Сўнгги қўнғироқ байрами

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳам жумладан, имконияти чекланган болаларга мўлжалланган  мактабларда ҳам битирувчилар янги ҳаётга тантанали кузатилди. Бугун Қарши шаҳридаги 18-сонли кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасида “сўнгги қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди. 

Унда қатнашган Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Олим Равшанов – тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбирда сўзга чиққан халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Саломат Камилова ёшларга давлатимиз ҳамда ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида сўзлаб берди ҳамда мактаб битирувчиларни катта ҳаёт остонасига қадам қўяётгани билан табриклади.

Тадбир сўнгида ҳомийлар томонидан мактаб ўқувчиларига ширинликлар улашилди. Шунингдек, Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлари Қарши шаҳридаги 15- мактабда ҳам сўнгги қўнғироқ тадбирида иштирок этди.

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш