1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Бўка туманидаги “Қўчқор сўйган” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи болалар учун янада қувончли бўлди. Гап шундаки, бу ерда илк хусусий мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.
Болалар боғчаси ЎзХДПдан Бўка туман халқ депутатлари Кенгаши депутати Ҳакима Умирова томонидан ташкил этилди. Эътиборли жиҳати, таълим даргоҳига маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари қабул қилинди. Бундан ташқари, муассаса ташкил этилиши билан “Аёллар дафтари”га киритилган аёллардан 3 нафари иш билан таъминланди.
Боғчанинг очилиш маросимида ЎзХДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Акмал Умаралиев ва депутатлар иштирок этиб болаларга эсдалик совғалари топширдилар. Шунингдек, боғча тарбиячилари партияга аъзоликка қабул қилинди.