Тошкент туманидаги “Чувалачи” маҳалласи қўшни Қозоғистон Республикаси билан чегарадош, пойтахт вилоятининг энг олис ҳудудлардан биридир. Ҳудуд аҳолиси анча йиллардан буён тоза ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси таъминотидаги муаммолардан азият чекиб келар, алоқа ва ахборотлаштириш тизимини ҳам модернизация қилиш зарурати бор эди.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Зулфия Зокированинг ташаббуси билан Чувалачи 2021 йилга мўлжалланган “Обод қишлоқ” дастурига киритилди.
Айни пайтда дастур доирасида маҳалла ҳудудида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, инфратузилма, муҳандислик-коммуникация тармоқлари янгиланиб, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари жадал тарзда давом эттирилмоқда.
Дастур доирасида режалаштирилган қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари ниҳоясига етгач, Чувалачи қишлоғи буткул янги қиёфа касб этади, маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг фаровонлиги, турмуш даражасини юксалтириш ва энг муҳими, уларни рози қилиш имкони яратилади.
ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши