Энг савобли амал
Энг савобли амал

 

Таълим-тарбия азал-азалдан инсониятнинг энг яхши хусусиятлари, олижаноб мақсадлари, беқиёс маънавияти, илмий тафаккурини ўзида уйғунлаштирган ҳолда шаклланиб келган. Таълим-тарбияни шакллантиришда илм даргоҳи бўлмиш мактабларнинг ўрни беқиёс. Илму маърифат нурларини таратувчи зиё масканини обод қилиш эса энг савобли амаллардандир. Гурлан туманида ҳам ана шундай хайрли ишлар депутатлар ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати, туман Кенгаши котибияти мудири Ш.Худаяров ташаббуси билан сайлов округидаги 3-сон умумий ўрта таълим мактаби мукаммал таъмирланмоқда. Таъмирлаш учун давлат бюджетидан 4,5 млрд. сўмдан ортиқ ажратилишига эришилди. Таъмирлаш ишлари жорий йилнинг июнь ойида бошланган. Қўли гул усталар мактабни тўлиқ таъмирдан чиқариш ишларини Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнасига қадар якунлани режалаштирганлар. Депутат Ш.Худаяров ҳар ҳафта мактабда қилинаётган ишлар билан танишиб, назорат қилиб бормоқда.

Депутат сайловчилари билан ўтказган учрашувда айнан ушбу мактабни таъмирлаш бўйича таклифлар билдирилган эди. Мана, орадан бироз вақт ўтиб, халқ вакили сайловчиларига берган ваъдасини бажармоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш