Аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли бўлмаган хасталикларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббуси билан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этиб келинмоқда. Навбатдаги тадбир Бухоро шаҳридаги 7-оилавий поликлиникада ўтказилди. Кўрикка поликлиника ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар жалб этилди.
Чуқурлаштирилган тиббий кўрикда вилоят даволаш-профилактика муассасаларидан жалб этилган 14 йўналишдаги тор соҳа мутахассислари ҳам иштирок этди. Тадбир давомида 62 нафар фуқаро белгиланган тартибдаги тиббий текширувлардан ўтказилган бўлса, улардан 23 нафарида турли касалликлар аниқланди. 12 нафар беморга амбулатор ва 6 нафарига стационар шароитда даволаниш учун тавсиялар берилди, икки нафар фуқарога касалхонада ётиб даволаниш учун йўлланма берилди.
Бундан ташқари, тиббий кўрикда иштирок этган фуқароларга зарур дори-дармонлар бепул тарқатилди.
ЎзХДП Бухоро шаҳар кенгаши