“Депутат маҳаллада” лойиҳаси давом этмоқда
“Депутат маҳаллада” лойиҳаси давом этмоқда

 

Халқ демократик партияси ташаббуси билан ташкил этилган "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбирлар Хива шаҳрида ўтказилди.

Тадбир доирасида шаҳарнинг "Дўстлик", "Янги ҳаёт", "Мевастон", "Гулшан2" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи эҳтиёжманд оилалар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Ногиронлиги бўлган фуқароларга ҳомийлар ёрдамида олинган ногиронлик аравачалари тақдим этилди. Шунингдек, ушбу маҳаллалар аҳолиси билан юзма-юз учрашув ўтказилиб, фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан тегишли чоралар кўрилиши белгилаб олинди.

"Депутат маҳаллада" лойиҳаси вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилмоқда.

 

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш