Саховат тадбирлари ўтказилди
Саховат тадбирлари ўтказилди

 

Муборак Қурбон ҳайити тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи сифатида юртимизда кенг нишонланди. Байрам кунларида эҳтиёжманд, ўзгалар ёрдамига муҳтож юртдошларимизнинг ҳолидан хабар олинди, уларга байрам совғалари топширилди.

Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши депутати, Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзоси Барно Қўчқарова ва Янгиариқ туман ҳокимлиги бош мутахассиси, ЎзХДП Ёшлар қаноти етакчиси Тоҳиржон Сапаев ҳам байрам муносабати билан ўтказилган хайрия тадбирларида фаол иштирок этдилар.

Байрам муносабати билан тумандаги “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи 62 та оилага “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 30 млн. 480 минг сўм, “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга 49 млн. 490 минг сўм,  “Ёшлар дафтари”да ҳисобга олинган ёшларга 29 млн. 890 минг сўм пул маблағлари берилди. 195 та эҳтиёжманд оиланинг ҳолидан хабар олиниб ун, гўшт, ёғ ва турли озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган 8 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. Туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасида даволанаётган беморларнинг ҳолидан ҳам хабар олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш