Аёллар ҳали ҳам жазирамада экан
Аёллар ҳали ҳам жазирамада экан

 

Ҳашар Тошкентдан Олмалиқ, Охангаронга бориш йўлидаги ишлар ҳали ҳам давом этмоқда экан.

Каналим ботига 100 лаб мурожаатлар бўлгани учун ҳашар бўлаётган жойга соат 13-00 ларда етиб бордим. Ҳақиқатан ҳам ҳашар авжида, 44-46 даража иссиқ, қоқ тушлик вақтида ноинсофларча аёлларни ишлатиш ва раҳбарларининг соя-салқинда хизмат машиналарида ўтиришини қандай тушуниш мумкин?

Яна шу аёллар билан суҳбат қилаётсам, бир киши югуриб олдимга келибди. Интернет яхши ишламагани учун тўғридан-тўғри эфир қила олмадим.

Афсус, шунча танқид, шунча гаплар ҳавога кетаётгани алам қилди.

Виждонини еб юборган мутасаддиларга инсоф сўраймиз.

Ўз оналарини, опа-сингилларини, қизларини ҳам шу иссиқда ишлатишармикин?

Вилоят Ободонлаштириш бошқармаси эса бош кўтарган, силласи қуриган ишчиларни бўшатиш билан овора...

Бу эса ишда тартиб йўқлиги, мутасаддиларнинг иш услуби тўғри эмаслигини билдиради.

Суратлардан бирида сектор раҳбарлари тарқатган тушлик.

Эссиз...

 

Феруза Жўрабековна,

ХДП дан халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши депутати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш