Хотин-қизлар доимий эътиборимизда!
Хотин-қизлар доимий эътиборимизда!

 

“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” каби манзилли ижтимоий ҳимоя тизимининг вужудга келиши, мазкур дафтарга тушганларни иш ва барқарор даромад манбаи билан таъминланиши, зарур ҳолларда янги касбларга ўқитилиши ёки тадбиркорликка жалб қилиб, дафтарлардан чиқариш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар, ажратилаётган маблағлар халқимизга манзур бўлмоқда. Асосийси, мазкур тизим юртимиз ривожига катта ҳисса қўшмоқда. Қашқадарё вилоятида дастлаб “Темир дафтар”га 69 минг 194 оила киритилган эди. Уларда салкам 300 минг киши, шундан 72 минг 183 нафар меҳнатга лаёқатли фуқаро қайд этилди. Бугун 65 минг 980 оила дафтардан чиқарилди. 71 минг 768 нафари ишга лаёқатли фуқаро иш билан таъминланди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 59 минг 593 нафар йигит-қиздан 2021 йил 1 июлигача 26 минг 523 нафари дафтардан чиқарилди. Ғалладан бўшаётган майдонлардан такрорий экин учун ер ажратиш ҳисобига бу кўрсатгич янада сезиларли ошади. “Аёллар дафтари” бўйича ҳам комплекс чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шу кунгача дафтардаги аёлларнинг барчаси қандайдир кўмак олди. “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ва жамғармаси доирасида эҳтиёжманд оилаларга 141 миллиард 162 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Келтирилган рақамлардан юртимизда ҳар бир инсон эътиборда экани ўз исботини топмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят ташкилотлари партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, меҳнатга лаёқатли фуқаролар бандлигини таъминлаш ишига ўзининг ҳиссасини қўшишга интилмоқда. Бу ишларда 30 мингга яқин партия аъзолари, 640 та бошланғич партия ташкилотлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги 119 нафар депутатларимиз фаол иштирок этиб келмоқда.

Партиямиздан халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати, “Қарши мебель” масъулияти чекланган жамият раҳбари Саломат Камилованинг амалий ишлари бошқаларга ибрат бўлмоқда. Жумладан, мазкур корхона фаолияти асосан устоз-шогирд анъаналари асосида ҳам ўз фаолиятини кенгайтириб, ёшларга касб-ҳунар сирлари мунтазам ўргатиб келинмоқда. “Батош” ва “Буюк Турон” маҳалласидаги “Ёшлар” ҳамда “Аёллар” дафтарига кирган ёшлар ва хотин-қизлар аввало синов муддатлари билан мавсумий ишларга жалб этилган, шу билан бирга уларга ҳунар ўргатилмоқда. Касбига эга бўлган ёшлар доимий ишларга жалб этилиб, дафтардан чиқарилмоқда.

Куни-кеча Саломат Камилова корхонада кам таъминланган, боқимандалик кайфиятида юрган фуқароларни қабул қилди, улар билан суҳбат ўтказди. Бир гуруҳ оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди. Кам таъминланган оилаларнинг 4 нафар қизларини ишга қабул қилиб, чеварчилик сирларини ўргатишга қарор қилди.

 

ЎзХДП Қашқадарё вилоят партия кенгаши

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш