Депутатлардан амалий ёрдам
Депутатлардан амалий ёрдам

 

Яқинда “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Янгикент” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашув ўтказилган эди. Учрашувда аҳоли вакиллари маҳалланинг йўллари ачинарли аҳволга келиб қолганини билдириб, ички йўлларни таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган эдилар.

Бугун, 2 август куни халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари Қ.Жумаева, С.Ғайбуллаев, З.Раҳматуллаева ҳамда Ш.Ҳасановлар мазкур мурожаат юзасидан “Янгикент” маҳалласига 10 машина қум-шағал қопламаси олиб бориб, йўлларни обод қилишда ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Айни пайтда маҳалла йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

ЎзХДП Ғузор туман Кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш