Партиядошимиз "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони билан тақдирланди
Партиядошимиз

 

Яқинда бир гуруҳ юртдошларимиз мамлакатимизда 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони билан тақдирланган эди. Улар орасида халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Лола Соадатованинг борлигидан барчамизни хурсанд қилди.

Куни кеча вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва xорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси маслаҳатчиси Ғайратулла Шукуров ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Юлдошев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширдилар.

Кўп минг сонли партиядошларимиз номидан сафдошимиз Лола Соадатовани юксак эътироф билан самимий табриклаймиз.

 

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш