Тарғиботлардан мақсад — янгича дунёқарашни уйғотиш
Тарғиботлардан мақсад — янгича дунёқарашни уйғотиш

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан шаҳар ва туман бўлинмалари раҳбар ва ходимлари учун август ойи иккинчи ярмида бажарилиши кўзда тутилган масалалар юзасидан ZOOM платформаси орқали йиғилиш ўтказилди.

Унда Марказнинг вилоят бўлими раҳбари, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгаши депутати, ЎзХДП фаоли Лола Саодатова Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида муносиб нишонлаш, тадбирларни юқори савияда ўтказиш бўйича вазифаларга тўхталиб ўтди. - Жамиятда тинчлик ва барқарорлик, фуқаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик муҳити мустаҳкамланмоқда.

Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, иқтисодиёт ва унинг тармоқларини, хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудларда ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари халқимиз неча юз йиллик тарихи давомида орзу қилган, мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк, оламшумул воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинганининг ўттиз йиллигини муносиб нишонлашга қаратилган, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Лода Саодатова. – Мазкур тарғибот тадбирларини ташкил этишдан асосий мақсад халқимизда шукроналик ҳиссини шакллантириш, Янги Ўзбекистонда янгича дунёқарашни уйғотишдан иборат.

Йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти аҳоли кенг қатламларига етиб бориши учун ОАВ, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан унумли фойдаланиш зарурлиги хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш