Хотин-қизларни фаолликка чақирамиз!
Хотин-қизларни фаолликка чақирамиз!

 

Куни кеча Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Хотин-қизлар сектори ташаббуси билан мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайловларда партиямиздан кўрсатилаётган муносиб номзодимизни қўллаб-қувватлашга чорловчи “Лидер аёллар”нинг тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда воҳамиз фаол хотин-қизлари ҳам онлайн тарзда иштирок этишди.

Сайловлар демократия кўзгуси. Мамлакатимиздаги катта сиёсий жараёнларда албатта хотин-қизларимизнинг фаол иштироки ҳар жабҳада ўзини намоён этиши керак. Семинарда асосий эътибор ҳам хотин-қизларимизни фаолликка чақириш, номзодимизни қўллаб-қувватлаган ҳолда сайловларда муносиб ўринларни эгаллашда ҳисса қўшиш, тарғибот ишларини тўғри ташкил этиш, сиёсий жараёнларда ҳам хотин-қизларимиз ўз ўрни, ўз мавқеини топиши масалаларида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Сайлов кодекси ва қонунчилигимизга киритилган ўзгаришлар, партиямиз лидер хотин-қизлари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аёл депутатларининг тавсиялари биз Қашқадарё вилояти хотин-қизларига катта бир мотивация берди. Биз бўлғуси номзодимиз Ворисова Мақсуда Азизовна каби фаол бўлиб, хотин-қизларни атрофимизга янада жипслаштириб, амалий ишларга бош-қош бўлишимиз лозим.

Партиямиздан кўрсатаётган бўлажак номзодимизнинг аёл киши эканлиги энг биринчи ютуғимиздир. Демак, партия сафларида бўлган, партияда иш фаолиятини олиб бораётган, “мен партия аъзосиман” деган ҳар бир хотин-қиз сиёсий жараёнлардан четда бўлмаслиги керак. Партимиз сафларида жуда кўп намунавий ишлари билан эл меҳрини қозонган, ҳаётда, касбида ўз ўрнига эга хотин-қизларимиз кўпчиликни ташкил этади. Биз мана шундай лидер аёлларимиз билан фахрланган ҳолда улар билан сайловолди тарғибот ишларида ҳам фаол бўлиб, уларнинг тажрибаларидан фойланишимиз керак. Бугунги кунда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда 30 нафар депутат хотин-қизларимиз фаолият кўрсатади. Вилоят, шаҳар, туман марказлари, қолаверса чекка ҳудудларда ҳам кўп сонли етакчи, лидер аёлларимиз, вакилларимиз борлиги, уларнинг орқасида ишонч билдирган сайловчиларнинг борлиги ютуғимиздир. Биздан фақат чиройли ва тўғри тарғибот, дастурий ғояларимизнинг халқчиллигини кўрсатиб бериш, бўлажак номзодимизга қанот бўлган ҳолда ишларни режали ташкил этишгина қолди.

 

Шаҳло Худойқулова,

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш