Тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

 

Халқ демократик партияси Чирчиқ шаҳар кенгаши ва шаҳар маданият бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Ватаним – фахрим!” деб номланган маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ХДП Тошкент вилояти кенгаши раиси Акмал Умаралиев сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини энг азиз ва энг улуғ байрамимиз билан табриклаб, бир гуруҳ партия фаоллари ва фахрийларига самарали меҳнатлари учун ташаккурномалар тақдим этилди.

Байрамларга куй, қўшиқ ярашади. Шаҳардаги 7-сонли мусиқа мактабининг ҳаваскор санъаткор ўқувчилари қўшиқ ва рақслари билан кечага кўтаринки кайфият бахш этдилар.

Тадбирда партия Чирчиқ шаҳар кенгаши Аёллар қаноти раиси С. Эргашева касб-ҳунарга ўқитиш бўйича курсларни битирган 15 нафар ёшларга сертификатларни топширди.

 

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш