Партия Тошкент вилояти кенгашининг пленуми ўтказилди
Партия Тошкент вилояти кенгашининг пленуми ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши ва вилоят, туман, шаҳар кенгашлари масъул ходимлари, депутатлар ва фаоллик қатнашган мажлисда жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муносиб иштирок этиш, партиянинг XII қурултойига делегатлар сайлаш масалалари кўриб чиқилди.

— Сайловда партиямиз ўз номзоди билан иштирок этишга қарор қилган ва бунинг учун имзо тўплаш жараёнлари якунига етиб қолди. Партиямизнинг сайловда фаол қатнашишини таъминлаш мақсадида 6 йўналиш, 35 банддан иборат асосий тадбирлар календарь режаси ишлаб чиқилган ва у босқичма-босқич амалга оширилмоқда, — деди партиянинг Тошкент вилоят Кенгаши раиси Акмал Умаралиев. — Белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига партиянинг барча даражадаги раҳбарлари билан бирга, депутатлар, фаоллар ва ҳар бир аъзо масъул. Буни ҳис қилган ҳолда сайловга тайёргарлик кўришимиз ва ўз ғоя, мақсадларимизни сайловчилар ўртасида кенг тарғиб этишимиз лозим.

Пленумда депутатлар, партия фаоллари сўзга чиқиб, қуйи бўғинлар фаолиятини кучайтириш, сайловчилар ўртасидаги тарғибот ишлари кўламини кенгайтириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XII қурултойига вилоятдан 7 нафар делегат сайланди.

 

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Пленум sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш