Нишонда истиқлол айёми нишонланди
Нишонда истиқлол айёми нишонланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нишон туман кенгаши томонидан Янги-Нишон шаҳридаги "Болалар истироҳат боғи"да Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" ғояси асосида "Ватаним-фахрим!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Бугунги кунда туманда партиянинг 1798 нафар аъзоси бўлиб, улар 32 та бошланғич партия ташкилотига бириккан. Партия аъзолари туманда ўтказиладиган ҳар бир маънавий-маърифий ва сиёсий тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. Тадбирда партия фаоллари, ёшлар, ҳамкор ташкилот вакиллари, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари иштирок этдилар. Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши раиси Асқар Беккаев тадбир иштирокчиларини Истиқлол байрами билан табриклади.

Тадбир доирасида викторина ўтказиш таклифи билдирилиб, савол-жавоблар ўтказилди. Саволларга тўғри ва аниқ жавоб берган иштирокчиларга партия томонидан эсдалик совғалари топширилди. Байрам тадбири куй-қўшиқлар ва рақсларга уланиб кетди.

— Ушбу маънавий-маърифий тадбирда иширок этган спортчиларимиз ўзларининг маҳоратларини намойиш қилиш билан бирга, викторина саволларига аниқ ва тўғhи жавоб бериб, уларга партия томонидан ташкил этилган совғалар тақдим этилганлиги ўқувчиларимиз кўнглини кўтарди, — дейди Нишон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бадиий гимнастика бўйича раҳбари, партия фаоли Зилола Мирзаева. — Айни пайтда жамоамизда 100 нафардан ортиқ ўқувчилар бадиий гимнастика билан шуғулланишяпти.

Тадбир давомида фаол иштирокчиларга музқаймоқлар тарқатилди.

 

Шавкат СУЛТОНОВ

 

 

← Рўйхатга қайтиш