Фаоллар эсдалик совғалари билан тақдирланди
Фаоллар эсдалик совғалари билан тақдирланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қарши шаҳар кенгаши ташаббуси билан марказий “Истироҳат” боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида “Ватаним – фахрим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда партиянинг вилоят, шаҳар кенгашлари масъуллари, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар, тарғиботчи гуруҳ аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилояти кенгаши раиси Олим Равшанов, сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини энг азиз ва энг улуғ байрам-Истиқлол шодиёнаси билан муборакбод этди.

Тадбирда сўз олганлар мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан барчани табриклаб, истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Тадбирда мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан юксак мукофотларга сазовор бўлган партия фаоллари вилоят партия кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш