“Меҳр улашинг” акцияси болажонларга шодлик улашди
“Меҳр улашинг” акцияси болажонларга шодлик улашди

 

Ижтимоий кўмакка муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларга саховат кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан ҳисобланади. Айниқса байрам кунларида бу эзгу фазилатларимиз ҳар бир инсон кўнглида бўй кўрсатади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят шаҳар кенгашлари томонидан истиқлол байрами арафасида ташкил этилган “Меҳр улашинг” акцияси доирасида партиядошларимиз ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар хонадонига ташриф буюрдилар. Саховатпеша инсонлар билан ҳамкорликда кўнгли кемтик инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга саховат ва мурувват ёрдамлари кўрсатилди. 20 нафар эҳтиёжманд оиланинг фарзандларига мактаб формалари, ўқув қуроллари совға қилинди.

– Депутатлар саховатидан кўнгилларимиз қувончга  тўлди, – дейди Гавҳар Ражабова. – Қизим Муҳиба Сирожова бу йил 3-синфга боради. Мактаб бошланишига яқин қолди, фарзандларимга мактаб формаси олишим керак, деб ўйлаб тургандим. Партия ходимлари ва депутатлар  ташрифи бизни хурсанд этган бўлса, улар тақдим этган мактаб формаси, портфел ҳамда ўқув қуроллари фарзандимнинг шодлигига сабабчи бўлди. Барча ҳомийларга раҳмат.

 “Меҳр улашинг” акцияси доирасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар вилоят миқёсида давом этмоқда.

ЎзХДП Бухоро вилоят Кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш