Эзгу ишлар бардавом бўлсин
Эзгу ишлар бардавом бўлсин

 

Юртимизда ҳар бир байрам саховат, меҳр-оқибат каби азалий қадриятларимиз билан муштарак ҳолда нишонланади. Хусусан, шодиёна кунларда бемор ва меҳрга муҳтожларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга совғалар улашиш яхши анъанага айланган.

Энг азиз ва энг улуғ байрамимиз – Мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси, меҳнат фахрийси Нарзулло Бердиевнинг хонадонига ХДП Нишон туман Кенгаши, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда туман "Нуронийлар" кенгаши масъул ходимлари ташриф буюрдилар. Партиямиз фахрийсига "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 30 йил" эсдалик нишони ва партия туман Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Халқ демократик партияси фаоли Нарзулло Бердиев Нишон туманида маънавият ва маърифат соҳаларининг ривожланиши йўлида кўп йиллар фидокорона меҳнат қилган. Кутилмаган дард уни уйда ўтириб қолишига сабабчи бўлган бўлсада, асло кўнглини чўктиргани йўқ. Яқинлари, дўстлари тез-тез ҳузурида бўлиб, у кишидан маслаҳат, тавсиялар олиб туришади.

– Партиядошларимнинг эътиборидан жуда хурсанд бўлдим, уларнинг ташрифлари, суҳбатлари менга куч-қувват беради. "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 30 йил" эсдалик нишонига муносиб кўрганликларидан хурсандман. Барча юртдошларимизни истиқлол байрами билан табриклайман, – дейди партия фаоли, ХДП туман Кенгаши ижроия қўмитаси аъзоси Нарзулло Бердиев.

Албатта, бу каби хайрли ва эзгу ишлар бардавом бўлади. Юртимиз равнақи, халқимиз бахт-саодати йўлида меҳнат қилган ҳар бир инсон доимо ҳурмат ва эътиборда бўлади.

 

Шавкат Султонов,

Ўзбекистон ХДП Нишон туман Кенгаши фаоли.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш