Сайловларда кузатувчилар фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари
Сайловларда кузатувчилар фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Касби туман Кенгаши томонидан “Партия кузатувчиларини сайловга тайёрлаш” мавзусида ўтказилган амалий семинарда шу ҳақда маълумотлар берилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда Касби туман Кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия кузатувчилари, партия фаоллари, тарғиботчилар гуруҳлари аъзолари иштирок этди.

Семинарда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, сайлов кампаниясида кузатувчиларнинг иштирок этиши сайлов натижаларининг ошкоралиги ва ҳаққонийлигининг ғоят муҳим кафолатидир. Сайлов кампаниясини ташкил этишда ошкоралик муҳитининг яратилиши, сайлов куни сайлов участкаларида кузатувчиларнинг ҳозир бўлиши сайловнинг адолатли эканлигига жамоатчиликнинг ишончи ортишини, фуқароларнинг сайлов жараёнида фаол иштирокини таъминлайди.

Кузатувчилар муҳим сайлов-технологик вазифани ҳам бажарадилар: овозларни санаб чиқишни кузатган ҳолда улар овоз натижаларининг умумий якунлари аниқланишини таъминлайди-лар, назорат усулларини қўллаб, кузатувлар натижасида тўпланган ахборот манбаи асосида сайлов расмий якунларига ҳаққоний баҳо ва хулоса берилиши мумкин. Сайлов тартиб-таомилларининг бузилганлиги кузатувчилар томонидан аниқланганлиги ва таҳлил натижалари сайлов қонунчилиги ҳамда сайлов технологиясини такомиллаштириш имконини беради.

Тадбирда кузатувчиларнинг сайлов ва сайловдан кейинги фаолияти, уларнинг ҳуқуқлари юзасидан батафсил маълумот ва тушунчалар бериб ўтилди. Кузатувчиларга участка сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан, сайлов қутиларини муҳрлашда, уларни очишда, овозларни санаб чиқишда аралашиш ва фикр билдириш ман этилиши, улар фақат қонунийликка риоя этилишини кузатишлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

 

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш