Ичимлик суви таъминоти лойиҳалари депутатлар иштирокида муҳокама қилинди
Ичимлик суви таъминоти лойиҳалари депутатлар иштирокида муҳокама қилинди

 

“Қашқадарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятда халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда партиянинг Сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва устувор вазифаларни амалга оширишда партия ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмаларининг 2021 йилга мўлжалланган амалий ҳаракат Дастурининг ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг Қашқадарё вилоятидаги ижроси тўғрисида “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ директори Хуршид Усмоновнинг ахбороти эшитилди.

Фармонга асосан ичимлик сув таъминоти ва оқова сув объектларини давлат томонидан тартибга солиш бошқариш ва эксплутация қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида ҳудудий сув таъминоти корхоналарини бирлаштирган ҳолда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилган.

Қонунчиликка кўра, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб ичимлик суви таъминоти ва оқова сув соҳасида инвестиция лойиҳаларини саралаш амалга ошириш ҳамда уларнинг натижадорлигини мониторинг қилиш бўйича лойиҳа таклифлари халқ депутатлари вилоят Кенгашида муҳокама қилиниши ва депутатларнинг розилиги билан амалга оширилиши шарт. Ҳар бир лойиҳанинг бажарилиш ҳолати мунтазам равишда тегишли маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатлари томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг қилиб борилиши лозим.

Йиғилишда “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар, келгуси режалар муҳокама қилиниб, кун тартбидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш