Ёшлар муаммосига ечим топилди
Ёшлар муаммосига ечим топилди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан Чирчиқ шаҳар Ёшлар Марказида "Халқ демократияси тараққиёт асоси" шиори доирасида "Депутат маҳаллада" лойиҳаси амалга оширилди. Бунда ёшлар билан очиқ мулоқот учрашуви ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида 110 нафар ёшлар қамраб олинди.

Учрашувда партиянинг вилоят кенгаши, Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари, партиянинг шаҳар кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда мутассадди ташкилотлар иштирок этди.

Депутат маҳаллада лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад сайлов жараёнларида ёшларнинг иштироки ва ўрни, ёшларга яратилаётган имкониятлар ва янгиликлар, ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар тўғрисида тушунчалар бериш ва муаммоларни бартараф этишдан иборат бўлди.

Ёшларни ўйлантириб келаётган бир қатор саволларга жойида атрофлича ечим топилиб, ёшларнинг ҳал етилиши лозим бўлган истиқболли лойиҳаларини амалга оширишларига кўмаклашиш юзасидан, депутатлар тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиши белгиланиб олинди.

Тадбир доираси кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан ҳабар олиниб, ижтимоий ёрдам берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш