Сайловчилар номзоднинг халқчил дастурини қўллаб-қувватлашни билдирдилар
Сайловчилар номзоднинг халқчил дастурини қўллаб-қувватлашни билдирдилар

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят ва Деҳқонобод туман кенгашлари томонидан тумандаги сайловолди тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда партия фаоллари, депутатлар, аёллар ва ёшлар, партия электорати вакиллари иштирок этди.

Тадбирни ЎзХДП Деҳқонобод туман Кенгаши раиси Ашур Норбоев очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, фаолияти ҳамда унинг сайловолди дастурида белгиланган асосий вазифалар ҳақида маъруза қилди. Номзоднинг дастурида илгари сурилган устувор йўналишларда белгиланган мақсад ва вазифаларнинг мамлакат тараққиёти, халқимиз тақдирида тутган ўрни ҳақида батафсил тушунча берди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ЎзХДПдан Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида халқчиллиги. аҳолининг барча қатламлари манфаатини ифодалаши билан эътиборга молик эканини таъкидлаб, барчани тобора яқинлашиб келаётган сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга. унда Мақсуда Ворисованинг номзодини қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

 

ЎзХДП Деҳқонобод туман кенгаши

 

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш