Депутат мактабга китоблар совға қилди
Депутат мактабга китоблар совға қилди

 

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим соҳаси фидойилари, фахрийлари шарафига жойларда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Шундай тадбирлардан бири Қашқарадё вилоятининг Китоб туманида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Китоб туман Кенгаши депутати этиб сайланган Абдиназар Омоновнинг ташаббуси билан 72-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тадбирда ўқитувчилик касби, мамлакатимизда соҳа ходимларига қаратилаётган эътибор, тизимдаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.

Депутат тадбирда ўз ҳисобидан мактаб кутубхонасига икки миллион сўмлик бадиий адабиётлар совға қилди. Ўзи таълим олган мактаб устозларини байрам билан табриклади.

 

ЎзХДП Китоб туман кенгаши

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш