Тошкент вилоятининг Қибрай туманида Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватлашга қаратилган сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди. Унда номзоднинг вилоятдаги ишончли вакили Акмал Умаралиев сайловчилар билан учрашди.
Партиянинг вилоят ва туман кенгаши масъул ходимлари, депутатлар, партия ва тумандаги жамоат ташкилотлари фаоллари ҳамда ёшлар вакиллари иштирок этган тадбирда ишончли вакил йиғилганларни Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолияти ҳамда унинг сайловолди дастуридан жой олган устувор вазифалар билан таништирди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастурида илгари сурилган йўналишлар, ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, барчани бўлажак сайловда фаол иштирок этишга, ЎзХДП номзоди учун овоз беришга чақирдилар.
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши