Эзгу ташаббуслар илгари сурилган дастур
Эзгу ташаббуслар илгари сурилган дастур

 

Ғузор туманида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастури тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Ғузор туман кенгаши раиси Санжар Ғайбуллаев олиб борди.

Тадбирда сўз олган вилоят партия Кенгаши раиси ўринбосари Музаффар Туропов сайловолди дастурдаги устувор йўналишлар ҳақида гапириб, унда ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш каби қатор ташаббуслар илгари сурилганини қайд этди. Шунингдек, номзоднинг дастурида оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни ижтимоий турар жойлар билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.

Ўз уйига эга бўлгунча яшаш ҳуқуқини берадиган бундай тартибдаги уй-жойлар муҳтож кишиларни бу ташвишлардан бироз бўлса-да ҳоли бўлишига, етарли маблағ тўплаб олгунга қадар бир бошпанада бехавотир яшашларига имконият яратади. Зеро, уйли одамнинг ташвиши кам, топганида барака бўлади.

– Ижара асосида яшаётган аксар оилалар ва ёшларнинг уй сотиб олишга қурби етмайди. Топган даромадининг катта қисмини уй-жой ижараси учун сарфлайди. Шу боис, арзон уйларни олишга, ижара асосидаги квартираларда туришга моддий имконияти етмайдиган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ижара асосида фойдаланишга мўлжалланган муниципал уйларни қуриш бугунги давр талаби, – деди М.Туропов.

Учрашувда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашларини ва сайловда ушбу номзодга овоз беришга даъват қилдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш