Ишончли вакил зангиоталик сайловчилар билан учрашди
Ишончли вакил зангиоталик сайловчилар билан учрашди

 

Тошкент вилояти Зангиота туман Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Акмал Умаралиевнинг Зангиота тумани сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти Кенгаши вакиллари, Халқ депутатлари Зангиота туман кенгаши депутатлари, партиянинг фаоллари, шифокорлар, ўқитувчилар, ёшлар, аёллар ва туман сайловчилари қатнашди.

Сайловчилар билан учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакили, Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши раиси Акмал Умаралиев номзод Мақсуда Ворисованинг таржимаи ҳоли, иш фаолияти, ютуқлари ва Сайловолди дастури тўғрисида сайловчиларга маълумот берди.

Ишончли вакил ҳар бир йўналишнинг аҳамияти, эртамиз эгаларининг келажагига таъсири, тиббиёт, таълим, мактабгача таълим тизимида киритилиши кўзда тутилган ўзгаришлар ҳақида батафсил ахборот берди. Тадбир якунида ишончли вакил Б.Насриев йиғилганларни номзоднинг сайловолди дастури ҳамда сайлов жараёнлари юзасидан қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди ва жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муносиб овоз беришга чақирди.

 

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши

 

 

Теглар

sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш