«Бирдамлик ва аҳиллик билан келажак қурамиз!»
«Бирдамлик ва аҳиллик билан келажак қурамиз!»

Қўшработ тумани Самарқанд вилоятидаги иқтисодий салоҳияти катта ҳудудлардан ҳисобланади. Бу ернинг табиати тоғли бўлгани учун ҳам сеҳрли ва гўзал.

Қўшработ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохона ҳовлисида «Бирдамлик ва аҳиллик билан келажак қурамиз!» шиори остида ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши ташаббуси билан тарғибот тадбири ўтказилди.

ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси Мажидхон Усмонов партиямиз жамият ҳаётининг барча соҳаларида ижтимоий тенглик тамойилларини дастуриламал қилиб олгани, шу мақсадда Сайловолди дастуримизда илгари сурилаётган ғоя ва ташаббуслар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Тадбирда тиббиёт соҳаси вакиллари, шифокорлар, туман фаоллари, фахрий депутатлар, нуроний отахон ва онахонлар, маҳалла оқсоқоллари иштирок этди.

– Ёшим саксонда, – дейди отахон Шодиёр Шукуров. – Партия тарғиботи байрам кўринишида ўтказилаётгани таҳсинга лойиқ.

Дарҳақиқат, ҳамма хурсанд, ўйин-кулгу анча вақт давом этди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан тумандаги кам таъминланган оилаларга, маҳалла фаолларига, шифокорларга эсталик совғалари топширилди.

 

ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Сайлов-2019 Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш