Депутатнинг бир куни
Депутатнинг бир куни

 

Яккабоғ туманидаги 12-Мевазор сайлов округига “Мевазор” ва “Каттабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинлари киради. “Мевазор” МФЙда 4796 нафар фуқаро истиқомат қилади, шулардан 18 нафари “Аёллар дафтари”, 36 нафар “Ёшлар дафтари” ва 56 нафари “Темир дафтар”га киритилган.

Халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгаши депутати Шуҳрат Юсупов доимо сайловчилари билан алоқада. Улар ҳолидан хабар олишни канда қилмайди. Хусусан, I гурух ногирони Жўраева Шохсанам ногиронлик аравачаси сўраб қилган мурожаати юзасидан туман Тиббиёт бирлашмасининг бош шифокори С.Жўраевга депутатлик сўрови билан чиқди. “Мевазор” МФЙда яшовчи фуқаро Фазилат Норбоеванинг кутубхона очиш учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам эътибрсиз қолдирилмади. Депутат аралашуви билан Халқ банки томонидан 12 млн сум кредит ажратиб бериладиган бўлди.

Депутат куни-кеча “Каттабоғ” МФЙдаги сайловчилар билан ҳам учрашди. Фуқаролар билан очиқ мулоқотда уларнинг муаммолари тингланди. Аҳоли томонидан “Каттабоғ” қишлоғидаги электр устунларни янги бетон устунларга алмаштириш, қишлоқнинг ички йўлларини тош-шағал тўкиб текислатиш, I гуруҳ ногирони Абдиев Салимнинг саолматлигини тиклаш юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Депутат Ш.Юсупов муаммоларни жойига бориб ўрганди, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарди, масалалар тез кунда ижобий ҳал этилиши кутилмоқда.

 

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш