Ёшлар масаласи – партиямиз эътиборида
Ёшлар масаласи – партиямиз эътиборида

 

Дунё давлатларининг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг ривожланиши, ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда таълим-тарбия ва ёшлар келажагига бериладиган эътибор даражаси билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоят ҳамда Хива туман кенгашлари томонидан мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Сайёд касб-ҳунар мактабида “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбир ҳам ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган тизимли ишлардан бири бўлди.

Лойиҳани ўтказишдан ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, бўш вақтларни мазмунли ўтказиш, касбга ўргатиш ва ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, ўз соҳасида юқори натижаларга эришган касб эгалари иштирокида очиқ эшиклар куни ташкил этиш ва бу орқали ёшларни касб танлашларига кўмаклашиш кўзда тутилган эди.

Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун яратилган ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафига 10 нафар ёшлар аъзоликка қабул қилинди. Бундан ташқари, партия ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилиб, бир қанча ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Тадбир давомида ишчи гуруҳ томонидан ҳунармандчилик йўналишида устоз-шогирд анъаналари асосида таълим олаётган ёшларнинг фаолияти ўрганилди. Хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан аниқланган муаммолар, уларнинг ечимига доир таклифлар халқ депутатлари Хива туман Кенгашига тақдим этилди.

Лойиҳа доирасидаги тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш