“Аёллар соғлиги – жамият бойлиги”
“Аёллар соғлиги – жамият бойлиги”

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бўка туман Кенгаши томонидан тумандаги “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини кўп тармоқли поликлиникасида “Аёллар соғлиги – жамият бойлиги” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда партия туман Кенгаши, депутатлик гуруҳи аъзолари, поликлиника шифокорлари, “Маданият”, “Ўзбек”, “Дўстлик”, “Тошлоқ”, “Наврўз” ва “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизлардан 161 нафари иштирок этди.

Лойиҳа доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилиб, шифокорлар кўригидан ўтган хотин-қизлардан тўрт нафарига ва бир нафар болага даволаниш учун вилоят касалхонасига ҳамда тўққиз нафар аёл ва беш нафар болага туман касалхонасида даволанишлари учун йўлланмалар берилди.

Тадбир қатнашчилари доирасида ўтказилган давра суҳбатида эса мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббиёт соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Бўка туман кенгаши

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш