Тараққиётимизнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган ҳужжат
Тараққиётимизнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган ҳужжат

 

Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи жойларда катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида илгари сурилган концепцияда юртимизда ривожланишининг яқин истиқболларини белгилаб берилган.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нишон туман кенгаши томонидан тумандаги 2-сон касб-ҳунар мактабида "Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси" мавзусида ўтказилган тарғибот тадбирида шу хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда бошланғич партия ташкилоти раислари, касб-ҳунар мактаби педагоглари иштирок этган тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбари нутқининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, унда белгилаб берилган устувор вазифалар доимо ўқиб-ўрганилиши лозимлигини таъкидладилар.

 

Ўзбекистон ХДП Нишон туман кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш