Ҳар қандай ҳуқуқбузарликка қонуний ва қатъий чора кўрилиши зарур
Ҳар қандай ҳуқуқбузарликка қонуний ва қатъий чора кўрилиши зарур

 

Инсоннинг шаъни, қадр-қиммати дахлсиздир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг қатъий талаби шундай.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси, халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши депутати Феруза Бабашева билан боғлиқ ҳолатга қонунчиликка тўлиқ мувофиқ тартибда баҳо берилиши зарур.

Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 27-моддасига кўра, ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас.

Жиноят кодексининг 141-1 моддасида шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш билан боғлиқ ҳаракатлар бўйича жазо чоралари белгиланган.

Халқ демократик партияси ушбу ҳолат бўйича тегишли органлар ҳуқуқий муносабат билдиргунича турли фикрлар билдиришдан тийилиб туришни сўрайди.

 

Ўзбекистон Халқ демократик

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Депутат Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш