Депутат ёрдами билан...
Депутат ёрдами билан...

 

Аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиш, одамларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан жойларда ўтказилаётган "Депутат маҳаллада” лойиҳаси муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгаши депутати Ш.Юсупов томонидан аҳолини анча пайтдан буён ўйлантириб келаётган муаммони ҳал этишга киришилди. Гап шундаки, тумандаги Уват қишлоғи аҳолиси ичимлик суви масаласида турли идораларга мурожаат қилиб келаётган бўлсада, фойдаси бўлмаётганди. Депутат бу ишни зиммасига олиб, амалий ишларни бошлаб юборди.

Ҳозирда бугун қишлоқ бўйлаб сув ўтказишда қўлланиладиган полиэтилен  қувур чуқур қазиш ишлари олиб борилмоқда. Шунинг билан бирга қувур ётқизиш ишлари ҳам давом этмоқда.

Яқин кунларда қишлоқ аҳолиси тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлади.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш