Фуқаронинг муаммоси ҳал этилди
Фуқаронинг муаммоси ҳал этилди

 

Электорат манфаатини ҳимоя қилиш, улар билан доимий мулоқотда бўлиш, мурожаатларига эътиборсиз қолдирмаслик Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутатлар иш фаолиятининг асосий мезонига айланган.

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Саломат Комилова сайлов округидаги “Геолог” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Марҳабо Сафарова мурожаат қилиб, қийин аҳволда қолган оиласига ёрдам кўрсатилишида ёрдам беришни сўраган.

Маълум бўлишича, мурожаатчининг оиласи “Темир дафтар”га киритилган. Оила боқувчиси руҳий хаста, уч нафар вояга етмаган фарзандларни кийинтириш, едириб-ичириш онанинг зиммасида қолган. Ўрганишда оиланинг газ таъминотидан қарзи борлиги ҳам аниқланди.

Депутат С.Комилова маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулнора Холиқова билан оиланинг ҳолидан хабар олди. Депутат томонидан моддий ёрдам кўрсатилиб, газ таъминоти тикланди. Мурожаатчининг фарзандларига қишки кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари олиб берилиб, гиламлар совға қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш