Қаршилик депутатлар дарахт экишда фаол
Қаршилик депутатлар дарахт экишда фаол

 

"Яшил макон" умуммиллий лойихаси доирасида Қашқадарё вилоятида ҳам дарахт экиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда. Бу ишларда ихтиёрий равишда, ўз ташаббуслари билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзолари ҳамда ундан сайланган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирок этишмоқда.

Жумладан, партиядан халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутатлари Рашид Муртазаев, Луиза Бобоева, Нормурод Хамзаев, Шоймурод Жўраев ҳамда Ўткир Эркаевлар дарахт экиб, шаҳримиз ободлиги йўлида фаол иштирок этишмоқда. Дарахт экиш ҳам савобли иш хисобланади. Халқимизда кўчат эккан, боғ яратган инсонларни қадрлашгани, ҳурматини жойига қўйишгани ҳам бунга аниқ мисол бўла олади. Бинобарин, экилган ҳар бир кўчат бозорларимиз тўкинчилиги, ерни эррозиядан сақлаш, ўзимиз нафас олаётган кислородни ишлаб чиқариш ва юртга чирой ҳамда фусункорлик касб этиши билан муҳим аҳамиятга эга.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар ҳудудий партия ташкилотларимиз томонидан уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда. Ҳар бир фаол ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳамжиҳатлик билан кўтаринки кайфиятда ёндашишмоқда.

 

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш