Тараққиёт стратегиясига бағишланган тадбир
Тараққиёт стратегиясига бағишланган тадбир

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқида илгари сурилган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жойларда қизғин муҳокама қилинмоқда.

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутати К.Раҳмонов томонидан тумандаги 20-умумтаълим ўрта мактабида ўтказилган тадбирда Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича тушунтириб берилди.

Депутат ўз маърузасида беш йил илгари давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси асосида ўтган давр мобайнида юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилганини, парламент палаталари қўшма мажлисида эълон қилинган Тараққиёт стратегияси бу борадаги ишларни изчил ва узвий давом этишини таъминловчи муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Жумладан, “Инсон қадри учун” деган устувор тамойил асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар юртимизда яшовчи ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этиш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни мақсадини кўзлагани билан аҳамиятли эканига алоҳида эътибор қаратди. Президент маърузасида таъкидланганидек, “2030 йилга бориб, Ўзбекистон жон бошига ҳисоблаганда, аҳоли даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин эгаллайди... Аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва ишсиз фуқароларни давлат ҳисобидан малакали касб-ҳунарга ўқитиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, эҳтиёжманд аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш орқали 2026 йилгача камбағалликни икки баробар қисқартириш кўзда тутилмоқда”.

Президент нутқида таъкидланганидек, бугунги кунда аҳолини ўйлантираётган уй-жой масаласи таъминоти бораисда ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилади. Хусусан, келгусида ҳудудларда 1 миллиондан ортиқ аҳоли учун барча қулайлик ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган “Янги Ўзбекистон” массивларини бунёд этилади.

Мавзу юзасидан музокарада сўзга чиққанлар мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган Тараққиёт стратегиясини амалга оширишга ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши, юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаши лозимлигини таъкидладилар.

 

Ўзбекистон ХДП Урганч туман кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш