“Зўравонликсиз 16 кун”
“Зўравонликсиз 16 кун”

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари, Қарши шаҳар 3-сонли Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида Қарши Муҳандислик-иқтисодиёт институтида “Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, улар ўртасида олиб бориладиган маънавий-ахлоқий тарбия ишлари самарадорлигини кучайтириш, ҳуқуқий ва тиббий маданиятини, касбий маҳоратини юксалтириш, ўзбек оиласида таълим ва тарбия, оилавий ҳаёт остонасида турган ёш қизлар билан ишлаш масалаларига тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, гендер тенглик масаласи, оилада, касбида, таълимда, иш жойида тазйиқ ва зўравонликка учраётган хотин-қизларнинг давлат томонидан ҳимоя қилиниши, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги аҳамияти тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида олий тълим муассасасида хотин-қизларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда зўравонлик-тазйиқ, ахлоқий масалалар юзасидан 10 саволдан иборат аноним сўровнома ўтказилиб, ижобий жавоблар олинди.

Бундан ташқари, “Зўравонликсиз 16 кун” доирасида талаба қизлар томонидан оилада, иш жойида тазйиққа учраган, одам савдосига дуч келган хотин-қизларни аск эттирган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 

Шаҳло Худойқулова,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш