Қарши шаҳрининг “Геолог”, “Хўжа-хиёл” ва “Қарлиқбоғот” маҳаллаларида яшовчи аҳолини тоза ичимлик суви муаммоси қийнаб келаётган эди. Аҳоли бу масалада ёрдам сўраб халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Даврон Джўраевга мурожаат қилишди.
Депутат Даврон Джўраев ушбу масалани ўрганиб чиқиб, Қарши шаҳар “Сувоқова” бўлими бошлиғига депутатлик сўрови юборди. Ташкилот мутасаддилари депутатнинг сўровига беписанд бўлмасдан муаммони тезда ижобий ҳал этишди. Ҳозирда маҳаллалар аҳолиси ичимлик суви билан таъминланди.
Бундан ташқари депутатнинг амалий ёрдами билан “Геолог” ва “Қарлиқбоғот” маҳаллалари чорраҳаларида йўловчилар ўтиши учун светафор ҳам ўрнатилди. Фарзандларини мактабга кузатиб, ховотирда ўтирадиган ота-оналарнинг кўнгли бундан буёғига хотиржам тортадиган бўлди.
ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.