Хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди
Хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ғузор туман Кенгаши ташаббуси билан “Соғлом авлод учун” хайрия фонди Қашқадарё вилояти ҳудудий филиали билан ҳамкорликда Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Меҳр улашинг” шиори остида “Батош” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда иштирок этган 120 нафар хотин-қизлар ва 11 нафар ногиронлиги бўлган аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли дори-дармонлар билан таъминланди.

Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари Қ.Жумаева, З.Раҳматуллаева, С.Ғайбуллаев тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу тоифадаги шахслар учун яратилган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида тушунчалар берди.

 

Ўзбекистон ХДП Ғузор туман кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш