Конституция – демократия ва адолат кафолати
Конституция – демократия ва адолат кафолати

 

Асосий қонунимиз муқаддимасида баён этилганидек, инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлик тантанали равишда эълон қилиниб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулият англанган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таянилиб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқат намоён этилиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф қилинган қоидалари устунлиги тан олинган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш кўзланиб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Ҳақли равишда эътироф этиш керакки, юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, барча ўзгариш ва янгиланишлар асоси миллий қонунчилигимиз пойдевори бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси туфайлидир. Асосий қонунимизни қанчалик кўп ўқисак ва ўргансак, ушбу ҳақиқатга бўлган ишончимиз янада мустаҳкамланиб бораверади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Касби туман Кенгаши томонидан "Касби" маҳалла фуқаролар йиғинида "Конституция — демократия ва адолат кафолати" мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ушбулар ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда халқ депутатлари Касби туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП аъзолари, жамоат ташкилотлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

 

Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш