ҚВПга тез тиббий ёрдам машинаси ажратилди
Касби туманида жойлашган “Чўлқувар” қишлоқ врачлик пункти тез тиббий ёрдам машинаси билан таъминланмагани аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатига таъсир этиб келаётган эди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Чўли Жўраевнинг ушбу масалада туман Тиббиёт бирлашмасига амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатидан сўнг “Чўлқувар” ҚВПга “Дамас” русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси ажратилган.
Натижада, партия электорати ҳисобланган пенсионерларга, якка ёлғиз кексаларга ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларига кўрсатиладиган бепул биринчи тиббий сифати оширилади.
ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.