Депутатлар учун ўқув-семинар ташкил этилди
Депутатлар учун ўқув-семинар ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Урганч туман кенгаши томонидан 38-умумтаълим ўрта мактабида "Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия гуруҳи фаолиятини самарали ташкил этиш" мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинарда партия Кенгаши маъсул ҳодимлари, халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Тадбирда Марказий Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида илгари сурилган "Янги Ўзбекистон - тараққиёт стратегияси" ташаббуси доирасида белгилаб вазифаларни амалга оширишда партия ташкилотлари ҳамда партия депутатлик гуруҳининг иштироки, партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан ишлаб чиқилган қўлланма ва тавсиялар хусусида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, партия депутатлик гуруҳи аъзоларига ўз ваколатларидан самарали фойдоланиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашга маъсулият билан ёндошиш кераклиги уқтирилди.

Шунинг билан бирга, партия депутатлик гуруҳининг якунланаётган йилдаги фаолияти танқидий таҳлил қилиб, йўл қўйилган камчиликлар рўй-рост эътироф этилган ҳолда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш