“Дашёқ"лик аёлларнинг муаммолари ўрганилди
“Дашёқ

 

Тушкунликка тушган, бирон-бир муаммо туфайли қийналиб қолган инсоннинг оғирини енгил, мушкулини осон қилиш савоб ишдан ҳоли эмас. Бугун халқ манфаати йўлида хизмат қилаётган ҳар бир раҳбар борки, маҳаллаларга, фуқароларнинг уйларига бориб уларнинг муаммоларини ўрганмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хива туман кенгаши ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ “Дашёқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси билан биргаликда ушбу маҳаллада яшовчи, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Хусусан, Навбаҳор Саъдуллаеванинг хонадонида ўтказилган суҳбатда унинг ишсиз, оиласи кам даромадли экани маълум бўлди. Фуқаронинг ишга киришда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаати жойида қаноатлантирилиб, у туман ободонлаштириш бўлимига жамоатчилик асосида ишга қабул қилинди.

Бундан ташқари, фуқаролар Шаҳло Ваисова, Зайнаб Маткаримова, Муҳаббат Саидова ҳамда Гулчеҳра Машарипованинг турли масалалардаги мурожаатлари тегишли ташкилотлар вакиллари жалб этилган ҳолда ҳал этилди.

Партия депутатларининг аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича ўрганишлари вилоятнинг барча туман, шаҳарларида давом этмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш