Партия сафига янги аъзолар қабул қилинди
Партия сафига янги аъзолар қабул қилинди

 

Тарафдорлар ва партия аъзолари сонини кўпайтириш ҳар бир сиёсий партиянинг асосий мақсадларидан ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Халқ демократик партияси қуйи ташкилотлари томонидан аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу ҳақда гап кетганда Ўзбекистон ХДП Қарши ҳамда Чироқчи туман кенгашлари фаолиятини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур кенгашлар партия аъзолари сонини, жумладан, сафимизда хотин-қизлар сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, Бошланғич партия ташкилотларида байрамолди тадбирлари ўтказилиб, партия сафига янги аъзолар қабул қилиняпти. Қабул қилинаётган аъзоларнинг аксарияти хотин-қизларни ташкил этмоқда.

Тадбирлар давомида фаол партия аъзолари бўлган хотин-қизларга Янги йил байрами муносабати билан эсдалик совғалари тақдим этилди ва аъзолик гувоҳномалари тантанали топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш