Мақсадимиз – меҳр улашиш
Мақсадимиз – меҳр улашиш

 

Халқ депутатлари Касби туман Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳи аъзолари Инобат Ҳайитова ва Сония Қўзиева электорат манфаати йўлида доимо изланишда бўлган фаол партиядошларимиздан ҳисобланади. Депутатларимиз фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, хотин-қизлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, депутат И.Ҳайитова “Касби” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Фазилат Нормуродовага эшитиш мосламаси ҳамда Норгул Холмуродовага ногиронлик аравачаси, С.Қўзиева эса “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Хосият Сатторовага ногиронлик аравачаси олиб берди.

Бундан ташқари, депутатларимиз Янги йил байрами муносабати билан сайлов округларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ишларини олиб боришни режалаштирган.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш