Аёлларнинг муаммолари ўрганилди
Аёлларнинг муаммолари ўрганилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Китоб туман кенгаши томонидан "Чармгар" маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар билан юзма-юз" мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда асосий эътибор хонадонма-хонадон кириб чиқилиб, аёллар муаммоларини ўрганишга қаратилди.

Партия туман кенгаши раиси З.Норова бошчилигидаги гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишда аёллар кўпроқ оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ногиронлиги бўлганларни иш билан таъминлаш ҳамда оилавий масалалардаги муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар. Хусусан, фуқаро З.Ғаффорова боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланишида сансалорликка дуч келаётганини маълум қилди. Мурожаат жойида ҳал этилиб, унинг ҳужжатлари Китоб туман ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига топширилди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, кўникма ва малакага эга бўлиш, уй шароитида ўзини-ўзи банд қилган ҳолда иссиқхона ташкил этишда кўмаклашиш масаласидаги мурожаатлар маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Х.Уроқова орқали ҳал этилишига келишиб олинди.

Тадбир давомида "Аёллар дафтари"га киритишга қарор қилинган 9 нафар хотин-қизларнинг оилавий аҳволи депутатлар томонидан ўрганилди.

 

Шаҳло Худойқулова,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Хотин-қизлар билан ишлаш сектор мудири.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш