Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қизилтепа туман кенгаши томонидан “Гумбаз” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.
Хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинган қонун ва қарорлар ижроси устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида ўтказилган учрашувда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар хонадонларига ташриф буюриб, улар билан юзма-юз суҳбатлашилди. Хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 3-гуруҳ ногирони Мухлиса Рўзиқулованинг ҳолидан хабар олинди. Суҳбат давомида фуқаро даволаниши учун дори-дармон олишига амалий ёрдам сўради. Рўзибиён қишлоғида яшовчи Гулистон Ризоқулова Ҳиндистонда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказганини таъкидлади. У ушбу жараёнга кўп миқдорда пул кетганлиги айтиб, 83 миллион қарзини тўлаш учун моддий томондан кўмаклашишга амалий ёрдам сўради.
Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган Саодат Шоназарова билан ҳам гаплашилди. Унинг муаммолар эшитилиб, тегишли тушунтиришлар берилди. Ўрганиш давомида билдирилган муаммоларни ечимини бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик чоралар белгилаб олинди.
Фазлиддин Темиров,
Ўзбекистон ХДП Қизилтепа туман кенгаши раиси.