Парламент депутати шаҳрисабзлик сайловчилар билан учрашди
Парламент депутати шаҳрисабзлик сайловчилар билан учрашди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Дилором Имомова сайловчилар билан учрашувни Шаҳрисабз туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби фаолияти билан танишишдан бошлади.

Ўрганиш жараёнида амалиётда фойдаланиш кўзда тутилган мавжуд 16 та транспорт воситаларининг деярли барчаси таъмирталаб аҳволда экани маълум бўлди. Ушбу масала депутат ва вилоят раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиниб, техникаларни таъмирлаш учун маблағ ажратиш белгилаб олинди. Шунингдек, касб-ҳунар мактаби ихтиёридаги 10.0 гектар ер майдонига фермер томонидан ғалла экиб юборилгани аниқланиб, бу ҳолат туман қишлоқ хўжалиги мутасаддилари билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, фермер билан тузилган шартнома бекор қилинди ва шартнома мактаб номидан расмийлаштирилди.

Депутат Д.Имомованинг “Кўзи ожизлар жамияти” фаолияти билан танишуви чоғида муассаса раҳбари томонидан кўтарилган муаммолар бўйича тегишли чоралар кўрилди. Жумладан, жамият аъзоларига қулайликлар яратиш, шароитларни яхшилаш ва қўшимча жиҳозлар билан таъминлаш борасида туман мутасаддиларига таклифлар берилди.

Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи бир гуруҳ аҳоли вакиллари номидан фуқаролар А.Очилов ва И.Паттаева депутат билан учрашиб, йиллар давомида ҳал бўлмай келаётган муаммони кўтардилар. Маълум бўлишича, уларнинг уй-жойи майдон ичида бўлгани учун 2013 йилда бузилган, бироқ ҳозиргача уларга компенцация пули тўланмаган. Депутат ушбу масалани қонун доирасида ўрганиб чиқишни ва уларга натижаси ҳақида маълумот берилишини билдирди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш