Корхона раҳбарининг эзгу ташаббуси
Корхона раҳбарининг эзгу ташаббуси

 

Аҳоли муаммоларини, жойларда ечимини кутаётган масалаларни ҳал этишда Ўзбекистон ХДП депутатларининг ҳам ўрни катта бўлмоқда. Жумладан, "Косон дон маҳсулотларини қабул қилиш" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, халқ депутатлари Косон тумани Кенгаши депутати Ўлмас Равшанов томонидан қатор хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Яқинда эса депутат ташаббуси билан узоқ йиллардан буён аҳолини ўйлантириб келаётган муаммо ҳал этилди. Гап шундаки, тумандаги «Шербек» маҳалласи фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички кўчалар яроқсиз аҳволда бўлиб, йўловчилар учун ҳам, транспорт воситалари ҳайдовчилари учун ҳам ноқулайликлар туғдираётганди. Чунки, ёмғир, қорли кунларда билч-билч лойга айланиб қоладиган, иссиқ кунларда тупроқ, чангга беланган кўчалардан юриш машаққат экани ҳаммага маълум.

Шу боисдан партия депутати ҳомийлик асосида маҳалла ички йўлларининг таъмирланишига бош-қош бўлмоқда ва маҳалла аҳли ва депутатнинг ўзи ажратган маблағ эвазига 5 км дан ортиқ ички йўллар текисланиб, шағал тўкиш ишлари бажарилмоқда. Маҳалла аҳлининг айтишича, бу билан аҳоли ва транспорт воситаларининг эмин-эркин ҳаракатланишига имконият яратилиб, маҳалла аҳли учун қулайлик яратилади.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш